Миллий олимпия қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси бош котиби Нодир Ибрагимов Италияда ушбу мамлакат от спорти федерацияси бош котиби Симоне Перилло билан учрашди.

Мулоқот давомида терма жамоалар ўртасида қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, дунёга машҳур “Pratoni del Vivaro” от спорти клубида ўтадиган нуфузли халқаро мусобақа ва турнирларда ўзбекистонлик чавандозларнинг иштирокини таъминлаш каби мавзулар муҳокама қилинган.

Шунингдек, Италия от спорти федерацияси вакиллари жорий йил апрель ойида пойтахтимизда ўтадиган халқаро мусобақага таклиф қилинди.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА