Франция пойтахти Парижда ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси «Париж-2024» учун мўлжалланган спорт пиктограммалари ва визуал тақдимот ғояларини тақдим этди.

Ташкилотчилар ўзгача дизайндаги пиктограммалар Олимпиаданинг «маданий инқилоби» бўлишига ишонишади.

«Париж-2024» учун 62 хил пиктограмма яратилди. Улардан саккизтаси Паралимпия спорт турларига бағишланган.

Бўлажак ўйинларнинг пиктограммалари француз нафислиги, қадимий шаҳар манзарасидаги тошли кўчаларнинг рамзийлигини ўзида ифода этади. Улар ўйинлар мобайнида махсус плакатлар, байроқларда акс этади.

Пиктограммалар нафақат спорт интизомини, балки маданияти, ғурур, қадриятларни ифодаловчи «фахрий нишон» ҳисобланади, дейилади «Париж-2024» ташкилий қўмитаси хабарида.


Т.Рўзиев, ЎзА