Меҳмет Жонпўлат, Туркия телерадиокомпаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мухбири: тинчлик – барқарор ривожланиш асоси

Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида олиб бораётган ишлари, уларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий жиҳатдан ривожланишига бефарқ эмаслиги эътиборга молик. Ҳар қандай қўшни давлатлар учун тинчликнинг аҳамияти юксак. Шундагина мамлакат ҳар томонлама ривожланади. 

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси балан ташкил этилаётган конференция икки қўшни давлат учун ҳам юксак аҳамиятга эга эканини таъкидлаш жоиз. Бу саъй-ҳаракатлар ўзаро алоқларни мустаҳкамлаши билан бирга, Афғонистон мамлакатидаги сиёсий вазиятни барқарорлаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда. Тинчлик иқтисодий барқарорликка эришиш ва жадал ривожланиш асосидир.

 

Барно Мелиқулова, Темур Мамадаминов (сурат) ЎзА