Нукусда 2006 йил туғилган ёшлар ўртасида мини футбол бўйича “Спорт мактаблари лигаси” доирасида Қорақалпоғистон чемпионати бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган мусобақада шаҳар ва туманлардан 11 та жамоа ғолиблик учун баҳслашди. Финалда Қораўзак ва Нукус туманлари футболчилари ўзаро учрашди. Яхши ўйин кўрсатган қораўзаклик футболчилар 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Қорақалпоғистон чемпиони бўлди.

Чимбой тумани футболчилари устидан пеналтилар бўйича ғалаба қозонган Тахиатош тумани футболчилари учинчи ўринни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларга Қорақалпоғистон Республикаси футбол ассоциацияси кубоги, диплом ҳамда медаллар топширилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА