Хабар берганимиздек, ўсмирлар ва ёшлардан иборат таэквондочиларимиз Бирлашган Араб Амирликларида анъанавий «Fujairah Open-2023» мусобақасида иштирок этишди.
Иқтидорли ёшларимиз миллий терма жамоа қайд этган натижадан ҳам сермаҳсул ютуққа эришди.
Терма жамоамизнинг асосий таркиби мазкур мусобақада 6 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритган бўлса, ўсмирлар 3 та олтин, 5 та кумуш, 4 та бронза, энг ёш таэквондочиларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 20 та медаллар шодасига мушарраф бўлди.
Иқтидорли таэквондочи ёшларимиз Жавлон Бердибеков, Ҳожиакбар Абдурасулов, Нурсултон Ҳакимов, Азизбек Сатторов, Озодбек Рисбеков ва Одина Жўрабоева ғалабаси шарафига мусобақада Ўзбекистон байроғи юксалиб, мадҳиямиз янгради, дея хабар бермоқда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати.
Т.Рўзиев, ЎзА