Хитой ҳукумати Қўшма Штатлар осмонида Жанубий Каролина вилоятида 4 февралда уриб туширилган метеорологик шарнинг қолдиқларини талаб қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нин маълум қилди.
“Мазкур ҳаво шари АҚШга тегишли эмас, у ХХРники. Хитой ўзининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини қатъий ҳимоя қилишда давом этади”, деди у.
ТИВ расмий вакили яна бир бор Хитойнинг учувчисиз ҳаво шари фақат фуқаролик мақсадлари учун мўлжаллангани ва АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солмаслигига эътибор қаратди.
“CNN” телеканали ўз манбаларига таяниб хабар беришича, уриб туширилган ҳаво шарининг дастлабки парчаси АҚШ Федерал қидирув бюросига ўрганиш учун етказилган.
Айтилишича, Пентагон ҳаво шарининг ҳар қандай маълумот тўплаш имкониятини чеклаш учун электрон шовқин яратиш воситаларидан фойдаланган.
Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича мувофиқлаштирувчиси Жон Кирби АҚШ расмийлари ҳаво шари қолдиқларини тўплаш ишларини давом эттирмоқда.
ЎзА