Суриялик қутқарувчилар Алеппонинг шимоли-ғарбида энди дунёга келган чақалоқни вайроналар остидан олиб чиқишга муваффақ бўлди, бироқ унинг онаси ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Суриянинг El Balad ахборот портали.
Хабарда келтирилишича, аёл Жендерес қишлоғида зилзила туфайли қулаб тушган бино вайроналари остида ўғил чақалоқни дунёга келтирган, бироқ онанинг ўзи яшаб қололмаган. “Янги туғилган чақалоқ зудлик билан касалхонага етказилди, у қутқариб қолинди”, дейилади хабарда.
Қутқарувчилар яланғоч гўдакни вайроналар остидан олиб чиқаётгани акс этган видео тасвирлар ижтимоий тармоқларда ҳам тарқалди.