Болгариянинг Пловдив шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Йигитларимиз жамоавий дастурнинг саралаш босқичларида Буюк Британия, Руминия, ярим финалда Миср терма жамоасини мағлубиятга учратди. Франция вакиллари билан ўтган финал баҳсида ҳисоб 42:45 кўринишида Франция фойдасига ҳал бўлди.

Ҳамюртларимиз кумуш медални қўлга киритиб, жаҳон рейтинги учун 52 очкога эга чиқди.

 

ЎзА