Туркияда пара таэквондо бўйича куни кеча поёнига етган “Президент кубоги” турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медалга сазовор бўлди.

Матонатли спортчиларимиздан Гулжаной Наимова олтин, Зиёда Исоқова кумуш, Зуҳриддин Тоҳиров ва Асад Тоштемиров ўз вазнларида бронза медалига мушарраф бўлиш билан бирга «Париж-2024» ёзги Паралимпия ўйинларининг муҳим рейтинг очколарини ҳам қўлга киритди, дея хабар бермоқда Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати.


ЎзА