Душанба куни Нью-Йорк шимолий-ғарбида сўнгги 40 йилдаги энг кучли зилзила қайд этилди, деб хабар берди “NBC” телеканали.

Сейсмологларнинг хабарларига қараганда, Эри округида 3,8 магнитудали зилзила содир бўлган. Силкинишлар маркази Уэст-Сенек шаҳридан икки километр шарқида экани ва уч километр чуқурликда содир этилгани аниқланган.

Таъкидланишича, зилзила Ниагара шаршараси ҳудудида ҳам сезилган.

Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, 1983 йилдан буён Уэст-Сенеки минтақасининг Буффало шаҳри яқинида 2,5 магнитудали 24 марта ер силкиниши қайд этилган.


ЎзА