Зилзила натижасида 912 киши қурбон бўлган, 5 минг 385 киши жароҳат олган, деди Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған қутқарув ишларини мувофиқлаштирувчи марказда сўзга чиқиб.
«Айни дамда 912 киши ҳалок бўлган, 5 минг 385 киши жароҳат олган. 2 минг 470 киши қутқариб олинган», – деган у. Президентнинг таъкидлашича, табиий ҳалокат туфайли 2 минг 818 та бино қулаб тушган.
Эрдоғаннинг таъкидлашича, Туркияда 1939 йилдан буён бу қадар кучли зилзила кузатилмаган. Унинг айтишича, мазкур ер силкиниши 1939 йилдан буён энг кучлиси бўлиб, унинг кучи 7,7 магнитудани ташкил этган.