Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари ижрочи директорлари иштирокида йил якунлари ҳамда 2023 йилги режаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Муҳокамалар давомида ҳудудий бўлимларнинг ўтган йилги қилинган ишлар бўйича ҳисоботлари тингланди. 2023 йилги иш режаси кўриб чиқилди. Мавжуд муаммо ва камчиликлар таҳлил қилинди.

Ҳудудларда имконияти чекланган иқтидорли ёшларни паралимпия спорт турларига жалб этиш, иқтидорли ёшларни танлашда селекцион тадбирларнинг самарадорлигини таъминлаш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, спорт таълим муассасаларида паралимпия спорт турларини янада оммалаштириш борасида қабул қилинган қарорлар ижроси таҳлил этилди.

Бундан ташқари, йиғилишда тренер ва мутахассисларнинг малакасини халқаро талаблар асосида ошириш, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Матонат мактаби фаолияти бўйича чора-тадбирлар белгилаш ҳамда терма жамоаларни тўлақонли шакллантиришда иқтидорли спортчиларни саралаш омиллари хусусида ҳудудий бўлим мутасаддиларига зарур йўл-йўриқ ва вазифалар юкланди, дейилади Миллий паралимпия қўмитаси хабарида.


ЎзА