Афғонистондаги муваққат “Толибон” ҳукумати АҚШнинг Афғонистонда аёлларга нисбатан камситиш билан боғлиқ қатор афғон сиёсатчиларига нисбатан виза чекловлари жорий этиш қарорини танқид қилиб чиқди. Бу ҳақда Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда айтилади.

“Афғонистон ҳукумати АҚШнинг бу қарорини қоралайди ва мулоҳазали масалалар дипломатик каналлар ва конструктив чоралар орқали ҳал қилиш кераклигини яна бир бор таъкидлашга мажбур. АҚШ билан муносабатларимиз босим ўтказиш билан низоларни ҳал қилишга ёрдам бермаслигини аллақачон кўрсатиб берди”, дейилади ҳужжатда.

ТИВ баёнотида, шунингдек, виза чекловларининг киритилиши “инсон ҳуқуқларининг бузилиши” эканлиги таъкидланади ва АҚШ расмийларини 2020 йил февраль ойида имзоланган Доҳа келишувига риоя қилишга чақиради.

 

ЎзА