Тунис Президенти Каис Саид мамлакат ҳудудида элон қилинган фавқулодда ҳолат режимини 2023 йилнинг охиригача узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда сешанба куни кечқурун Mosaique FM радиостанцияси маълум қилгани айтилмоқда.

Тунисда фавқулодда ҳолат режими 2015 йил 24 ноябрда эълон қилинган эди. Бунга мамлакат пойтахти марказида жойлашган ички ишлар ва туризм вазирликлари биноларига яқин жойда уюштирилган қўпорувчилик ҳаракати сабаб бўлганди. Ўшанда худкуш-террорчи президент қўриқчилари кетаётган автобусда ўзини портлатганди. Портлаш натижасида 13 киши ҳалок бўлган, яна 20 киши жароҳат олганди.