Сербия пойтахти Белград шаҳрида имконияти чекланган инсонлар ўртасида давом этаётган шахмат олимпиадасининг 2-тур баҳслари поёнига етди.
Ҳамюртларимиз 2-тур учрашувида қора доналарда Хорватия терма жамоасига қарши баҳс юритди.
Ўтказилган ўйинлар мобайнида Мамаражабов ва Кимсанбоев рақибларини мағлуб этган бўлса, Шоюсупов ва Зайниддинов дурангга эришди.
Натижада Хорватия-Ўзбекистон курашида ҳисоб 1:3 кўринишида якунланди.
Бугун, 1 февраль куни ўтказиладиган 3-тур ўйинларида мамлакатимизнинг матонатли ва иродали шахматчилари Германия терма жамоасига қарши баҳс юритади. Ҳамюртларимиз оқ доналарда ҳаракатланади.
Кеча ўтказилган 2-тур учрашувларидан кейин Ҳиндистон жамоаси пешқадамликка эришди. Вакилларимиз 23 та жамоа орасида 17-ўринда бормоқда.
Мусобақалар 5 февралга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА