Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши якунланди.
23-30 январь кунлари томонлар давлатлараро чегаранинг лойиҳа-демаркация чизиғини ўтказиш масаласини, шунингдек, демаркация харитаси тузишнинг технологик жараёнини муҳокама қилди.
Мулоқот дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди. Тадбир якунида тегишли Баённома имзоланди.
Ишчи гуруҳларнинг аввалги йиғилиши 2022 йил 12-17 декабрь кунлари Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган эди. Навбатдаги учрашув ҳам юртимизда ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, 16-21 январь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилган Давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Туркманистон қўшма ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳлари йиғилишида давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия қўшма мажлисига тайёргарлик кўриш масаласи кўриб чиқилган эди.
ЎзА