Эрон Марказий банки вакили ахборот алмашиш тизимини улаш тўғрисида меморандум имзоланганини маълум қилди, деб ёзди «ИРНА».

Платформа ишга тушгач, 13 хорижий давлатнинг Россия банк хабар алмашиш тизимига уланган 100 дан ортиқ банки Эрон банклари билан боғланиши мумкин бўлади.

Мазкур тизим санкцияга “таъсирчан эмас”, чунки икки мамлакат ички инфратузилмасига асосланган.