Италиянинг “Eni” энергетика компанияси ва Ливиянинг Миллий нефть корпорацияси (NOC) ўртасида Ўрта ер денгизидаги иккита газ конини қазиш бўйича ҳужжат қабул қилинди. Шартноманинг умумий қиймати 8 миллард долларни ташкил этади. Бу ҳақда “Euronews” хабар қилди.
Лойиҳани амалга ошириш Ливия ички бозорини истеъмолчилар билан таъминлаш, шунингдек, маҳсулотни Европага экспорт қилиш имконини беради.
Газ қазиб олиш 2026 йилда бошланади ва кейинчалик суткасига 750 миллион куб/футга етказилади.
Битимни Италия Бош вазири Жоржия Мелони Триполига ташрифи доирасида Ливия Миллий бирлик ҳукумати раҳбари Абдул Ҳамид Дбейба билан бирга имзолади.