Кеча Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича бошланган йилнинг илк рейтинг турнирида терма жамоамиз аъзоси Муҳриддин Тиловов 66 килограмм вазнда олтин медалга мушарраф бўлди. Унинг ғалабаси шарафига Ўзбекистон мадҳияси янгради.
Дунёнинг 81 та давлатидан 550 нафарга яқин маҳоратли дзюдочилар иштирок этаётган турнирнинг биринчи кунги беллашувлари якунига кўра, умум жамоа ҳисобидан 1 та олтин ва 1 та кумуш медалларига сазовор бўлган Жанубий Корея ва Қозоғистон спорт жамоалари пешқадамлик қилаётган бўлса, 1 тадан олтинга эга Ўзбекистон, Япония, Буюк Британия дзюдочилари кейинги ўринларда бормоқда.
Бугун, 28 январь куни мамлакатимиз вакилларидан Шаҳрам Аҳадов, Обидхон Номонов, Мусо Собиров, Ҳикматуллоҳ Тўраев, қизлардан Шоҳиста Назарова ўз вазнларда ғолиблик учун кураш олиб боради.
Халқаро турнирнинг сўнгги куни – 29 январда эса юртимиз дзюлдочиларидан Жаҳонгир , Шермуҳаммад Жандреев ҳамда Ирисхон Қурбонбоева татамига чиқади.
Т. Рўзиев, ЎзА