Ён қўшни – жон қўшни
Гапар Айтиев номли Қирғизистон миллий тасвирий санъат музейида шу кунларда “Қуроқ энциклопедияси” рақамли кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда “Кабар” ахборот агентлиги хабар қилди.
Ушбу экспозиция қуроқ санъатининг қадимий тарихи ва бугунги кўриниши қадриятларни эъзозлашда муҳим восита эканини кўрсатади.
Кўргазмада музейнинг “қуроқ” техникаси намоён бўлган экспонатларидан фойдаланилган. Баъзи ижод намуналари бундан 100 йиллар аввал яратилган. Намойишга замонавий муаллифлар асарлари ҳам қўйилган.
Уч тилда намойиш этилаётган “Қуроқ энциклопедияси” санъатни, маданий меросни асраб-авайлаш соҳасида рақамлаштиришдан фойдаланиш имкониятини ҳам намоён этмоқда.
Рақамли кўргазма Эстония халқаро тараққиёт маркази ва Қирғизистоннинг “Лидер” фуқаролик ташаббуслари маркази ҳамда Европа Иттифоқи кўмагида амалга оширилаётган “Digikonush” лойиҳаси доирасида “Қуроқ” нодавлат ташкилоти аёллар форуми томонидан ташкил этилган.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА