Чехия Республикасида шанба куни якунланган президентлик сайловларида истеъфодаги армия генерали Петр Павелни сайловчиларнинг 58,32 фоизи қўллаб-қувватлади. Чехия Статистика бошқармаси маълумотларига таяниб, бу ҳақда “CTK” агентлиги хабар берди.

27-28 январь кунлари бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида Павелга уч миллион 358 минг 926 сайловчи овоз берган. Унинг рақиби собиқ Бош вазир Андрей Бабиш 41,67 фоиз овоз олган.

Чехия давлат телевидениеси “Павелни Чехия президентлик сайловларидаги ғалабаси билан табриклайман ва мен унда мағлуб бўлганимни тан оламан”, деб берган мурожаатини намойиш этди.

Чехия Республикасининг амалдаги Президенти Милош Земен Павелни сайловдаги ғалабаси билан табриклади.

“Ҳурматли жаноб президент, сизни демократик сайловлардаги ғалабангиз билан муборакбод этаман. Чехиянинг яхши президенти бўлишингизни тилайман”, деди Земен.

Чехия янги давлат раҳбарининг инагурация маросими 9 мартга мўлжалланмоқда.

ЎзА