Американинг International Business Machines (IBM) компанияси штатини 1,5 фоизга қисқартирмоқда, бу тахминан 3,9 минг кишини ташкил этади, деб ёзмоқда Блумберг агентлиги компаниянинг молиявий директори Жеймс Каванога таяниб.
«Қисқартириш тахминан 3 минг 900 кишига тегишли бўлади”, деди Жеймс Кавано ўз интервьюсида. Унинг таъкидлашича, бу тадбир компания учун тахминан 300 миллион долларга тушади.
Хабарда келтирилишича, ҳозирда компанияда жами ходимлар сони 260 минг кишини ташкил этади.
IBM шунингдек, ўзининг молиявий натижаларини ҳам эълон қилган. Йил якунларига кўра, компаниянинг соф даромади уч ярим баробарга камайган, тушум эса аксинча, 5,5 фоизга ортган ва 60,5 миллиард долларни ташкил этган. Тўртинчи чораклик якунларига кўра, IBM кўрган соф даромад 16,2 фоизга ўсиб, 2,7 миллиард долларга етган, тушум эса бироз пасайган ва 16,7 миллиард долларни ташкил этган.
International Business Machines – Америка компанияси бўлиб, аппарат ва дастурий таъминотлар ишлаб чиқаради. Компания 175 та мамлакатда фаолият олиб боради.