Келажагимиз эгалари бўлмиш ёшларнинг миллий қадриятлар, айниқса, миллий санъатимизга бўлган эътибори, меҳрини ошириб, уларни келгуси авлодларга етказиб бериш бугунги глобаллашув жараёнини бошдан кечираётган дунёда мамлакатимиз олдида турган катта вазифалардан биридир.
Ҳар йили мана шундай буюк мақсадлар йўлида ўзининг катта кадамларини ташлаётган қизларимиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланмоқдалар.
Бу йил мазкур мукофотнинг санъат йўналиши бўйича соҳибаси, Нукус маданият ва санъат коллежи ўқувчиси Наргиза Утемуратова ҳам кичкина жуссасига катта ва буюк мақсадларни жо қилиб, ота-боболаримиз меросини асраб-авайлашга муносиб ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилиб келмоқда.
У 2010-2012 йиллари “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг Республика босқичида миллий рақс санъати бўйича қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган.
2013 йил “Кўҳна замин оҳанглари” телефестивалига қатнашиб, “Энг яхши рақс санъати” номинацияси ғолиби бўлган.
2013 йил “Сен ёлғиз эмассан!” болалар форумида иштирок этиб, Республика миқёсида ғолиб бўлган.
2012-2013 йилларда Туркманистон Республикасида ташкил қилинган “Аўаза дослық мекани” халқаро болалар ижодиёти фестивалида дунёнинг 12та давлати ичидан миллий рақс ижрочилигимиз билан лауреат бўлган.
2010-2012-2013 йилларда Ўзбекистон Республикасидаги Корея элчихонаси томонидан ташкиллаштирилган “Корейс тили ва маданияти” форумида иштирок этиб, фаоллиги учун рағбатлантирилган.
2016 йил Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ташкиллаштирилган “Энг моҳир қадимий анъанавий мусиқа ижрочиси” номинацияси ғолиби.
2017 йил Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ташкиллаштирилган “Миллат фахри-мамлакат таянчи” маънавий-маърифий тадбирида фаол қатнашганганлиги учун мукофотланган.
2017 йил Ўзбекистон “Mиллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ташкиллаштирилган “XXI аср хотин-қизлари” танловининг фаол қатнашувчиси, шунингдек, 2017 йил Бердақ номидаги Корақалпоқ давлат университети томонидан ташкиллаштирилган “Миллий кийимларимиз-бизнинг фахримиз” маънавий-маърифий форуми фаол иштирокчиси, 2017 йил Тошкент шаҳрида бўлган “Ўзбегим” фестивали қатнашувчиси, 2017 йил Москва шаҳрида бўлиб ўткан “ETНNO ART–FEST” Фестивалининг лауреати бўлган.
Шунингдек, Утемуратова Наргиза спорт турларидан ҳам мусобақаларга қатнашиб бир неча маротаба ғолиб бўлган.
Ўқишда ва жамоат ишларида собиткадамлик кўрсатиб келаётган қизимизнинг келгуси режалари олам-олам. Унинг каби қизларимиз доимо ҳукуматимиз ҳамда халқимиз эътибор ва эъзозидадир.
Ислам Матеков,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.