Дерларким бировни кўриб фикр қил
Бировни кўрибким шукр қил дерлар
Қанча юртлар аро Ўзбекистонга
Ҳавас билан қарар зўрлардан зўрлар
Бизнинг юрт эрур шу – гуркираб турган
Бош Қомусдир буни муҳрлаб берган.
Шундай бир эллар бор инсон шани хор
Ҳар куни минг қийноқ, зўравонликдир
Бунда бехос кирмас оёққа тикан
Ҳар кун бир хушхабар, фаровонликдир
Элдир инсон шаънин устувор кўрган.
Бош Қомусдир буни муҳрлаб берган.
Шундай халқлар борки, саводсиз, оми
Қизи банди, ўғли урушқувардир
Бизда энг муҳташам бино бу-мактаб
Президентдан бошлаб китобсевардир
Биз ижод, камолот йўлида юрган
Бош Қомусдир буни муҳрлаб берган.
Шундай бир юртлар бор, айтай атайин
Инсон қадри қочар кексайган сайин
Иззат икромида бизнинг кексалар
Ғамхўрликдан юзга кириши тайин
Шу элдир кексани табаррук кўрган
Бош Қомусдир буни муҳрлаб берган.
Шундай юртлар борки, нотинч ва зада
Бир куни тўй бўлса, юз кун азада
Боши тўйдан чиқмас бизнинг одамлар
Ўғли бек бола-ю, қизи хонзода
У мулкдор, тадбиркор қандини урган
Бош Қомусдир буни муҳрлаб берган.
Шундай бир юртлар бор оила қадри
Ҳатто чумолининг иничалик йўқ
Бизда жамиятнинг бир қисми дебон
Муқаддас маскан деб асралар тўлиқ.
Бахтга лойиқ ҳар бир оила қурган
Бош Қомусдир буни муҳрлаб берган.
Буюкликка даво қилгувчилар кўп
Кимга армон, кимга этгувчи насиб
Юртини кўкларга кўтармоққа шай
Улуғ бир авлодким келмоқда ўсиб
Шу Ватан буюклик олдида турган
Бош Қомусдир буни муҳрлаб берган.
Назира Матяқубова.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги