Тахиятош шаҳрида яшайдиган фуқаро Б.Эрнифетов табиий газ учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келаётганлигига қарамай ҳозирги кунга келиб унинг хўжалигида 159 минг сум қарздорлик борлиги ҳақида огоҳлантириш хати келган.
Мазкур ҳолатга кўра, у Ўзбекистон Истъемолчилари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш жамиятлари Федерациясига мурожаат этади. Бу мурожаат Хўжайли тумани истъемолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилиб, туман газ таъминоти ходимлари томонидан унинг тўлаган пули ҳисоб рақамига кечиктирилиб туширгани аниқланган.
Шундай ҳолат Хўжайли туманидаги «Найман» маҳалласида яшовчи С.Нарбаевнинг хўжалигида ҳам юз берди. У ҳам газ учун тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган бўлса ҳам, бугунги кунга келиб унинг хўжалигида табиий газдан қарзи 829 минг сум деб кўрсатилган огоҳлантириш хати келган.
Мазкур ҳолатга биноан, у ҳам Ўзбекистон Истъемолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш жамиятлари Федерациясига мурожаат этади. Бу мурожаат Хўжайли тумани истъемолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилиб, туман газ таъминоти томонидан унинг тўлаган пули ҳисоб рақамига кечиктирилиб туширилгани аниқланган. Шу тариқа унинг қарздор эмаслиги аниқланган.
Қорақалпоғистон хабар агентлиги
(материаллар ҚР Истъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш жамиятлари Федерацияси маълумотлари асосида таёрланди)