Нукусда Беш ташаббус олимпиадаси доирасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича финал босқичи “Б” лига мусобақаси бўлиб ўтди.
Уч кун давом этган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 280 нафар спортчи ўзаро беллашди.
Беллашувларда 16-21 ёш тоифасидаги хотин-қизлар ўртасида биринчи ўринни Хоразм вилояти “Арчазор” маҳалласи, йигитлар ўртасида Фарғона вилояти “Бағиш” маҳалласи эгаллаган бўлса, 22-26 ёш тоифасидаги хотин-қизлар ўртасида биринчи ўринни Хоразм вилояти “Арчазор” маҳалласи, йигитлар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси Навоий маҳалласи спортчилари эгаллади. Шунингдек 27-30 ёш тоифасидаги хотин-қизлар ўртасида Андижон вилояти “Янги ҳаёт” маҳалласи, йигитлар ўртасида Фарғона вилояти “Устоз” маҳалласи биринчи ўринларни қўлга киритди.
Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА