Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди
“Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда ННТларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида давлат грантлари ажратиш учун танлов
 
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади:
1. Аёллар ва ёшлар, ногирон ҳамда кексаларнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишга қаратилган қўшма иш режалари ва дастурларини амалга ошириш.
 
2. Чекка, тоғли ва бориш қийин бўлган қишлоқ ҳудудларда янги иш ўринлари, ижтимоий ва маиший инфратузилма яратиш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга кўмаклашиш. 
 
3. Аҳолига сифатли ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш, бўш вақтларини самарали ўтказишни ташкил этишга қулай шарт-шароит яратиш, давлат органлари билан ҳамкорликда маҳаллалар ободлигини таъминлашга кўмаклашиш.
 
4. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила институтини мустаҳкамлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга кўмаклашувчи комплекс тадбирларни рўёбга чиқариш.
 
5. Оилада маънавий-ахлоқий муносабатларни мустаҳкамлаш, эрта ва шаръий никоҳлар, ногирон болалар дунёга келиши олдини олишга кўмаклашиш.
 
6. Давлат органлари ва бизнес субъектлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ёш оилаларнинг бандлигини таъминлаш, аёллар, ёшларни тадбиркорлик ва оилавий бизнесга кенг жалб қилиш.
 
7. Кафолатланган тиббий хизмат кўрсатиш устидан жамоатчилик назоратининг самарали механизмлари ва инновацион усулларини жорий этиш.
 
8. Оилада соғлом муҳитни юксалтириш, аждодларимизнинг маънавий-ахлоқий меросини тарғиб қилиш, қайнона ва келин муносабатларини мустаҳкамлашга кўмак кўрсатиш.
 
9. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари, энг аввало ёшлар, аёллар ва ногиронлар бандлигини таъминлаш мақсадида ижтимоий корхоналарни шакллантириш, ижтимоий аҳамиятга молик товарлар, хизматлар ва ишлар бажарилишини йўлга қуйиш.
 
10. Уюшмаган ёшларни, ногирон аёллар ва қизларни, жазони ўташ жойларидан озод қилинган, муқим турар жойга эга бўлмаган шахсларнинг жамиятга ижтимоий интегарцияси ва реабилитациясига қаратилган дастурларни давлат органлари билан ҳамкорликда амалга ошириш.
 
11. “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросининг аниқ натижалари, ислоҳотлар жараёнларини хорижий ОАВларида кенг ёритиш.
Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур: 
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати.
2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг устави (низоми) нусхаси.
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг илтимосномалари, тавсия хатлари илова қилиниши мумкин.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 30 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2018 йил 15 мартдан 20 апрелгача қабул қилинади.
Ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди” номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100163, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.