ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида эркин кураш ҳамда аёллар кураши бўйича ўтказилган Ўзбекистон Чемпионати мусобақаси якунланди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 260 нафарга яқин спортчи иштирок этиб, 20 та вазн тоифасида беллашди.

Кескин ва муросасиз кечган баҳсларда Н. Сафаров (57 кг), Ғ. Абдуллаев (61 кг), У. Жалолов (65 кг), З. Отахонов (70 кг), И. Бекпўлатов (74 кг), А. Жумабоев (79 кг), Б. Исломов (86 кг) А. Сапарниёзов (92 кг), М. Вейсалов (97 кг), С. Холматов (125 кг) вазнда мутлақ ғолиб бўлди.

Ғолиб спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА