Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлигини ва умумхалқ хайрия ҳашари кунлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин» акцияси ўтказилиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатиш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Хусусан, 20 мингдан ортиқ кам таъминланган оилаларнинг уй-жойларини ҳашар йўли билан таъмирлаш ва тартибга келтириш, 26 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилаларга, шундан, 11 мингдан ортиқ ногирон ва ёлғиз қариялар, 2 мингдан зиёд уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилиши белгиланган.
Мазкур тадбирларни амалга ошириш ишларида 18 миллиондан ортиқ фуқароларнинг иштироки режалаштирилмоқда. Шулардан 10 миллионга яқини ёшларни ташкил этади.