Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида жорий йилда қизилмия экстракти ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Lanko Miya» Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси қурилади.
Масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилган қўшма корхона асосан фармацевтика препаратларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Йилига 30 минг тонна қизилмияни қайта ишлаш орқали 1000-1500 тонна экстракт тайёрланиши кутилмоқда. Туман аҳолиси учун муҳим янгилик бўлган корхона жорий йилнинг 1 июлида иш бошлаши режалаштирилган.
– Ўтган йилнинг май ойида ташкил этилган корхонамизга коммуникация технологиялари ва асбоб-ускуналар келтирилди, – дейди «Lanko Miya» масъулияти чекланган жамияти директори Мурод Гайипов. – Туманда жорий йилда 29 минг гектар ерга қизилмия экишни мўлжаллаганмиз. Корхонамиз ишга тушгандан кейин 200 янги иш ўрни яратилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллион 760 минг АҚШ долларини ташкил этади.