“Хорижга ишга жўнатаман, яхшигина даромад кўриб қайтасиз” деб алдаб, ўзгаларнинг мол-мулкини ўзини қилиб олмоқчи бўлган фирибгарлар афсуски учраб турибди.

Фарғона тумани Чимён шаҳарчасида яшовчи Н.Сотқинов ҳам ана шундайларнинг тузоғига илинди, – дея хабар қилмоқда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

У анчадан буён хорижга ишга боришни ўйлаб юрарди. 2016 йил июнь ойида Фарғона шаҳрида таниши Фарғона тумани Мустақиллик кўчасида яшовчи, нафақахўр А.Турдиматовни учратиб қолди. А. Турдиматов уни ишончига кириб, Япония давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, ундан 1 500 доллар олади. Кунлар ўтсада, у турли баҳоналар билан ишга жўнатишни пайсалга солади.

Н. Сотқинов мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилди. Айни кунларда А.Турдиматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА