ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон давлат академик рус драма театри жамоаси ижодий сафар билан Қорақалпоғистон Республикасида бўлди. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри саҳнасида пойтахт ижодкорлари томонидан тайёрланган А. Чеховнинг “Айиқ” ва “Таклиф” номли спектакли томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Режиссёр И. Чумаченко томонидан саҳналаштирилган спектаклда актёрлар К. Савченко, И. Ненашев, А. Ўрмонов, О. Галахов, Е. Белова, Ю. Антипин юксак маҳорат билан роль ижро этган.

Саҳна асари қорақалпоғистонлик театр ихлосмандларида катта таассурот қолдирди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА