Ўзбекистон Ёшлар иттифоқидан олинган маълумотларга кўра, Фарғона давлат университети физика-математика факультети 4-босқич талабаси Рустам Аҳмаджонов “Қуёш қозони”ни яратди.
Бу мослама бир кун давомида қуёшдан иссиқлик олиб, тўпланган электр энергияси ҳисобига таом пишира олади. Ушбу лойиҳа “Ёш олимлар кенгаши” томонидан патент олишга тавсия этиладиган бўлди.
Унинг қай даражада фойдали ва самарали эканини эса вақт кўрсатади.
ЎзА