Пойтахтдаги Олимпия шон-шуҳрати музейида 8 март – Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан “Ўзбек спортининг жасоратли аёллари” шиори остида тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия ассоциацияси, мамлакатимиз спорт ташкилотлари фахрийлари Кенгаши аъзолари, спортчилар ва Республика дизайн коллежи талабалари иштирок этди.
Халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини янада юксалтираётган спортчиларни муносиб тақдирлаш мақсадида ўтказилган тадбирда бир қатор хотин-қизлар Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси томонидан тақдирланди.
– Ҳар бир аёлни биргина ширин сўз юксак марралар сари етаклайди, – дейди бокс бўйича Осиё чемпиони Гўзал Исматова. – Биз бугунги тадбирдан жуда ҳам хурсанд бўлдик ва қалбимиз қувончга тўлди. Фурсатдан фойдаланиб, 8 март Халқаро хотин-қизлар куни билан барча оналаримиз, опа-сингилларимизни табриклайман.

 

ЎзА