Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейига раҳбар тайинланди

Ҳукумат қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейига Бахтиёр Вахапович Хасанов директор этиб тайинланди. Бу ҳақда сешанба куни Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» расмий каналида маълум қилинди.
Мурод Файзуллаевич Зикруллаев музей директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, Юсуф Ҳабибуллаевич Ашуров умумий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур музейининг асосий вазифаси мустабид тузум давридаги қатағон сиёсатининг сабаблари ва фожиали оқибатларини чуқур ўрганиш ҳамда уларни ҳаққоний ёритиш мақсадида музей экзпозициясини ташкил этиш ҳисобланади.

 

ЎзА