Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар етакчилари, нуфузли сиёсатчилар, таниқли жамоат ва дин арбоблари, етакчи халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар раҳбарларидан қутлов ва телеграммалар келмоқда.

Мактубларда мамлакатимиз томонидан мустақиллик йилларида эришилган юксак ютуқлар ҳамда кейинги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг кенг эътирофга сазовор бўлган улкан натижалари алоҳида қайд этилган. Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида олиб борилаётган стратегик сиёсат тўлиқ қўллаб-қувватланган.

Хорижий етакчилар ва ҳамкорлар амалга оширилаётган конструктив ва проактив ташқи сиёсат ўз самараларини бераётганини таъкидлаб, давлатимиз раҳбарининг глобал ва минтақавий хавфсизлик, барқарор ва изчил тараққиётни таъминлаш, ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорлик ва амалий шерикликни кенгайтиришга қаратилган таклиф ва ташаббусларини юқори баҳолаган.

Табрикномаларда Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Жаноби Олийлари!

Мустақиллик куни муносабати билан бутун Ўзбекистон Республикаси халқига энг самимий табрикларимни билдираман.

Ушбу муҳим тарихий лаҳза барчамизга ҳамжиҳатлик руҳида, бир инсоният оиласи бўлиб ҳаракат қилишимиз зарурлигини эслатади.

Ҳар бир мамлакат кўлами миллий чегараларни тан олмайдиган –COVID-19 пандемиясидан тортиб қашшоқлик, тенгсизлик ва адолатсизлик кескинлашиши, иқлимнинг фавқулодда ёмонлашуви, бутун дунёни қамраб олган можароларгача бўлган муаммоларни ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшиши зарур.

Ушбу ўта аҳамиятли кунда ишончим комилки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хавф-хатарларга муносиб жавоб беришда, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда, барча одамлар учун янада фаровон, адолатли ва хавфсиз дунёни барпо этишда Ўзбекистон Республикаси халқига таяна олади.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурмат-эҳтиромимни қабул қилинг.

Антониу ГУТТЕРИШ,
БМТ Бош котиби

       *                *              *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилинг.

Мамлакатингиз иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда кенг эътироф топган муваффақиятларга эришди. Ўзбекистон жаҳон майдонида ҳақли равишда обрў-ҳурматга сазовор бўлмоқда, халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳал қилишда муҳим роль ўйнамоқда.

Давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида жадал ривожланиб бормоқда. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ўзаро манфаатли икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришимизга ишонаман. Бу Россия ва Ўзбекистоннинг дўст халқлари манфаатларига жавоб беради, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадларига мосдир.

Сизга, ҳурматли Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлиқ ва муваффақиятлар, халқингизга эса бахт-саодат, фаровонлик тилайман.

Ҳурмат билан,

Владимир ПУТИН,

Россия Федерацияси Президенти

*                 *               *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Президент жаноблари!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Хитой ҳукумати ва халқи номидан ҳамда ўз номимдан Сизга ва дўст Ўзбекистон халқига самимий табригимни, энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат қурилиши ва миллий тикланиш жадал тараққий топмоқда. Раҳбарлигингиз остида Янги Ўзбекистонни барпо этишда катта муваффақиятларга албатта эришилади.

Мен Хитой – Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратиб келаман ва ўртамизда қарор топган намунали амалий алоқаларни, шахсий дўстлигимизни қадрлайман. Хитой ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан шуни таъкидлашни истардимки, сиз билан биргаликда мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик ишончни янада мустаҳкамлаш, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, Хитой – Ўзбекистон муносабатларини икки мамлакат ва халқ манфаатлари йўлида сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга тайёрмиз.

Дўст Ўзбекистонга равнақ ва қудрат, унинг халқига эса бахт-саодат, фаровонлик тилайман.

Си ЦЗИНЬПИН,

Хитой Халқ Республикаси Раиси

*               *               *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Президент жаноблари!

Сизни ва Ўзбекистон халқини 1 сентябрь куни нишонланадиган мустақилликнинг 31 йиллиги билан қутлаш менга катта мамнуният бағишлайди.

Қўшма Штатлар Ўзбекистон билан стратегик шериклик ва ҳар томонлама муносабатларни юксак қадрлайди, мамлакатингизнинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқ. Ҳукуматларимиз ўртасидаги ҳамкорлик, айниқса, иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳаларида кенгайишда давом этмоқда, чунки Ўзбекистон Марказий Осиёда тобора етакчи ўринни эгалламоқда.

Ўтган йилда ҳукуматингиз ислоҳотларни амалга оширишда эришган ютуқларни юқори баҳолайман. Бу ташаббуслар Ўзбекистон иқтисодиётини диверсификация қилиш, минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш ва ечимини кечиктириб бўлмайдиган иқлим ўзгариши муаммосини ҳал этишни тақозо этади. Ислоҳотлар йўли ҳеч ҳам осон эмас – мен сизнинг ғайрат-шижоатингизни олқишлайман. Қўшма Штатлар ушбу устувор йўналишларни қўллаб-қувватлашда Ўзбекистон билан шериклик қилаётганидан фахрланади ва биз келгусида ҳам яқиндан ҳамкорлик қилишдан умидвормиз.

Ҳурмат билан,

Жозеф БАЙДЕН,

Америка Қўшма Штатлари Президенти

*                 *               *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Сизни ва бутун Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Бугун Ўзбекистон Сизнинг раҳбарлигингизда равнақ топаётган давлатни барпо этишга қаратилган муҳим сиёсий ислоҳотлар ва ижтимоий-иқтисодий янгиланишларни муваффақиятли рўёбга чиқармоқда.

Биз, Қозоғистон замонавий Ўзбекистоннинг ютуқларидан чин дилдан хурсандмиз ва серқирра ҳамкорлигимизни кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳида янада кенгайтиришга катта аҳамият қаратамиз.

Аминманки, биргаликдаги ишларимиз Қозоғистон – Ўзбекистон стратегик шериклиги ва иттифоқчилиги жадал ривожланишига, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга бундан буён ҳам хизмат қилади.

Ушбу файзли кунда Сизга, ҳурматли Шавкат Миромонович, қардош Ўзбекистоннинг фаровонлиги ва равнақи йўлидаги масъулиятли фаолиятингизда янги муваффақиятлар тилайман!

Ҳурмат билан,

Қосим-Жомарт ТОҚАЕВ,

Қозоғистон Республикаси Президенти

 *                   *                     *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Давлат байрами – Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги куни билан Сизни муборакбод этаман.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон барқарор, суверен давлат барпо этиш, халқ фаровонлиги ва ўзининг халқаро майдондаги нуфузини юксалтиришда катта муваффақиятларга эришди.

Сиз кейинги йилларда бошлаган ижтимоий-сиёсий янгиланишлар ва иқтисодий ислоҳотлар республика тараққиётининг янги босқичи – Янги Ўзбекистон босқичини бошлаб берди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва ҳамкорликнинг бугунги даражасини юксак қадрлайман. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги қардошлик, яхши қўшничилик муносабатлари бундан буён ҳам жадал, изчил ривожланиб боришига қатъий ишонаман.

Сизнинг Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган давлат ташрифи билан Қирғизистонга келишингизни орзиқиб кутмоқдамиз.

Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлиқ, давлатчилик фаолиятингизда катта муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилайман.

Ҳурмат билан,

Садир ЖАПАРОВ,

Қирғиз Республикаси Президенти

*                  *                  *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Қадрли Шавкат Миромонович!

Тожикистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан Сизга ва бутун қардош Ўзбекистон халқига мамлакатингизнинг миллий байрами – Мустақиллик куни билан самимий табрикларим ҳамда энг эзгу тилакларимни етказишдан бағоят мамнунман.

Сизнинг бунёдкорона сиёсатингиз туфайли Ўзбекистон барқарор тараққиёт ва равнақ йўлида мисли кўрилмаган натижаларга эришишда давом этмоқда, халқаро майдондаги нуфузини дадил мустаҳкамлаб бормоқда.

Биз Тожикистон – Ўзбекистон дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини юксак қадрлаймиз.

Мамлакатларимиз ўртасидаги бой тарихий анъаналар, чуқур ўзаро ҳурмат ва англашувга асосланган муносабатлар бугун изчил ривожланиб, янги қирралар очаётгани қувонтиради. Стратегик шериклик доирасида ва иттифоқли ҳамкорлик руҳида уларни ҳар томонлама кенгайтиришга катта аҳамият бермоқдамиз.

Ишонаманки, менинг Ўзбекистонга ташрифим давомида эришилган келишувлар изчил амалга оширилиши халқларимиз фаровонлиги йўлида мамлакатларимизнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигига сифат жиҳатидан янги суръат бағишлайди.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизга, ҳурматли Шавкат Миромонович, чин қалбимдан мустаҳкам соғлиқ ва масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-омонлик, бардавом тараққиёт тилайман.

Доимий ҳурмат билан,

Эмомали РАҲМОН,

Тожикистон Республикаси Президенти

*               *                *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Туркманистон халқи ва Ҳукумати номидан ҳамда шахсан ўз номимдан Сизга ва Сиз орқали Ўзбекистон Республикасининг қардош халқига мамлакатингиз мустақиллиги куни муносабати билан самимий табриклар ва энг эзгу тилакларни етказиш мен учун шараф.

Мустақилликка эришганидан буён ўтган даврда Ўзбекистон сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда улкан муваффақиятларга эришди, халқаро майдонда катта нуфуз топди, минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар ечимида конструктив роль ўйнамоқда.

Биз, Туркманистонда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликда эришилган натижани юксак қадрлаймиз, уни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга катта аҳамият қаратамиз.

Ўз навбатида, Туркманистон – Ўзбекистон стратегик муносабатларини фаол илгари суриб, қардош халқларимиз фаровонлиги йўлида янги марраларга олиб чиқиш учун бундан буён ҳам Сиз билан биргаликда ҳаракат қилишга тайёрман.

Ушбу ёқимли фурсатдан фойдаланиб, Сизга, ҳурматли Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик, тараққиёт ва равнақ тилайман.

Чуқур ҳурмат ила,

Сердар БЕРДИМУҲАМЕДОВ,

Туркманистон Президенти

*               *              *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Азиз қардошим!

Мамлакатингиз мустақиллиги куни муносабати билан Сизга ва қардош Ўзбекистон Республикаси халқига самимий табригимни, эзгу тилакларимни изҳор этиш шарафига муяссар бўлганимдан мамнунман.

Биродар Ўзбекистон суверен тараққиёт йилларида ҳаётнинг барча соҳаларида мисли кўрилмаган ютуқларга эришди, халқаро майдонда юксак нуфуз ва ишончга сазовор бўлди.

Туркманистон Ўзбекистон билан ҳар икки томоннинг интилиши орқали ривожланиб, камол топаётган муносабатларни юксак қадрлайди ва ардоқлайди.

Аминмизки, яхши қўшничилик, самимий дўстлик ва ишончга асосланган Туркманистон – Ўзбекистон стратегик шериклиги қардош мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида бундан буён ҳам жадал ривожланиб боради.

Ушбу имкониятдан фойдаланиб, Сизга, ҳурматли Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилайман.

Чуқур ҳурмат ила,

Гурбангули БЕРДИМУҲАМЕДОВ,

Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси

*               *              *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Муҳтарам Президент жаноблари!

Азиз қардошим!

Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни муносабати билан Сизни ва Сиз орқали қардош ўзбек халқини энг самимий тилакларим ила муборакбод этаман.

Дўст ва қардош Ўзбекистоннинг мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган мамлакат бўлишдан бағоят хурсандмиз.

Муштарак тарихий ва маданий ришталардан куч олувчи ҳамда биргаликда “Кенг қамровли стратегик ҳамкорлик” даражасига кўтарилган ўзаро алоқаларимиз ҳар соҳада жадал ривожланаётгани бизга мамнуният бахш этади. Ушбу ҳамкорлик ва шерикликни умумий ҳиссамиз билан янада ривожлантириб, чуқурлаштиришимизга ишончим комил.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, дўст ва қардош ўзбек халқига омонлик тилайман.

Режеп Таййип ЭРДОҒАН,

Туркия Республикаси Президенти

 *                *               *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Президент жаноблари!

Ўз номимдан ва Озарбайжон халқи номидан Сизни ва Сиз орқали қардош халқингизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги куни билан чин қалбимдан қутлайман.

Кейинги йилларда Сизнинг раҳбарлигингиз остида биродар Ўзбекистон халқи катта тараққиёт йўлини босиб ўтди. Давлатчиликнинг мустаҳкамланиши, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги самарали фаолият ҳамда Ўзбекистоннинг жаҳон саҳнасидаги нуфузи юксалиши Сизнинг етакчилигингиз, оқилона ва узоқни кўзлаган сиёсатингиз туфайлидир.

Озарбайжон – Ўзбекистон муносабатлари халқларимизнинг азалий дўстлиги ва умумий маданий илдизларига асосланган. Кўп қиррали ҳамкорлик, яқин тарихий анъаналар ва мустаҳкам пойдеворга, ўзаро ишонч ва кўмакка асосланган стратегик шериклигимиз кенгаяётгани ва ривожланаётгани ғоят қувонарли.

Аминманки, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги биродарлик муносабатлари биргаликда саъй-ҳаракатлар билан халқларимизнинг манфаатларига мувофиқ бундан буён ҳам кенгайиб, мустаҳкамланиб боради.

Ушбу қутлуғ кунда Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, фаолиятингизда муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса абадий тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилайман.

Ҳурмат билан,

Илҳом АЛИЕВ,

Озарбайжон Республикаси Президенти

*                 *                *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Жаноби Олийлари!

Мустақиллик куни муносабати билан Сизга ва Ўзбекистон Республикаси халқига энг самимий табрикларимни йўллайман.

Дипломатик муносабатларимиз ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлар эканмиз, мамлакатларимиз ҳамкорлиги турли соҳаларда янада ривожланишига, халқларимиз ўртасидаги дўстлик мустаҳкамланишига умид қиламан.

Чин қалбимдан Сизга мустаҳкам соғлиқ ва зафарлар, Ўзбекистон Республикасига эса узлуксиз равнақ тилайман.

Юн Сок ЁЛЬ,

Корея Республикаси Президенти

*                   *                   *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Жаноби Олийлари!

Мустақиллик куни муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига, Ўзбекистон ҳукумати ва халқига Ҳиндистон ҳукумати ва халқи номидан ҳамда шахсан ўз номимдан самимий қутлов ва табрикларимни йўллашдан мамнунман.

Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида анъанавий яқин ва дўстона муносабатлар ўрнатилган. Ҳамкорлик алоқалари стратегик шериклик даражасига кўтарилиши билан муносабатларимиз янада мустаҳкамланди.

Икки томонлама алоқаларимиз турли соҳаларда кўзга кўринарли даражада тараққий этмоқда. Сизнинг шериклигимизни мустаҳкамлашга қаратаётган шахсий эътиборингиз икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлиқ, омонлик, дўст Ўзбекистон Республикаси халқига эса тараққиёт ва давомий равнақ тилаб қоламан.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

Драупади МУРМУ,

Ҳиндистон Республикаси Президенти

*                   *                  *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги куни муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига ва дўст халқингизга самимий табрик ва эзгу тилакларимизни йўллашдан беҳад мамнунман.

Фурсатдан фойдаланиб, икки дўст халқларимиз манфаати йўлида турли соҳаларда ҳамкорлик олиб боришнинг янги йўлларини очиш, биродар мамлакатларимизни боғлаб турувчи дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигимни билдираман.

Сиз, Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, дўст халқингизга тараққиёт ва фаровонлик тилаб қоламан.

Юксак эҳтиром ила,

Абдулфаттоҳ ас-СИСИ,

Миср Араб Республикаси Президенти

*                  *                 *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги куни муносабати билан Сиз, Жаноби Олийлари ҳамда мамлакатингизнинг дўст ва биродар халқини чин юракдан муборакбод этаман.

Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг ижобий тенденциясини ҳисобга олган ҳолда, Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси мутасаддиларининг янада фаол саъй-ҳаракатлари натижасида ҳамда икки халқ ўртасидаги тарихий ва маданий муштаракликлар фонида алоқаларимиз янада ривожланишига гувоҳ бўламиз, деб умид қиламан.

Қодир Эгамдан Сиз, Жаноби Олийларига соғлиқ, муваффақият, Ўзбекистон халқига эса бахт-саодат ва фаровонлик ато этишини сўраб қоламан.

Иброҳим РАИСИЙ,

Эрон Ислом Республикаси Президенти

*                     *                   *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Жаноби Олийлари!

2022 йил 1 сентябрь – Мустақиллик куни нишонланиши муносабати билан Жанубий Африка Республикаси ҳукумати ва халқи мен билан биргаликда Сиз, Жаноби Олийларига, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва халқига энг самимий тилакларимиз ва табрикларимизни йўллаймиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлиқ, мамлакатларимиз ўртасидаги мукаммал дўстлик ришталарини янада кенгайтиришга бўлган интилишимиз қатъий эканини таъкидлашга ижозат бергайсиз.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

 

Матамела Сирил РАМАФОСА,

Жанубий Африка Республикаси Президенти

*                  *                    *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Жаноби Олийлари!

Индонезия Республикаси номидан ва шахсан ўз номимдан Сизни ва дўст Ўзбекистон халқини Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги билан дилдан қутлайман.

Мамлакатларимиз ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида дўстона муносабатимиз келгуси йилларда ҳам халқларимиз фаровонлиги йўлида ривожланиб боришига умид қиламан.

Сиз, Жаноби Олийларига ва Ўзбекистон халқига омонлик, саломатлик ва равнақ тилайман. Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилинг.

Жоко ВИДОДО,

Индонезия Республикаси Президенти

*                 *                   *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Юртингизнинг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан самимий қутловимни қабул қилинг.

Бугунги Ўзбекистон кенг кўламли иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар йўлидан дадил бориб, ўз фуқаролари фаровонлигининг барқарор ўсишини таъминламоқда. Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик тизимини шакллантиришда муҳим ўрин тутган давлатингизнинг халқаро нуфузи мустаҳкамланмоқда.

Беларусь – Ўзбекистон ҳамкорлигининг салмоқли салоҳиятини рўёбга чиқаришга интилишимиз халқларимиз ўртасидаги кўп йиллик дўстлик ва ўзаро ишонч анъаналарига асосланган икки томонлама муносабатларнинг муваффақиятли ривожи кафолатидир.

Сизга, ҳурматли Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, ўйлаган ниятларингиз рўёбини, Ўзбекистон Республикаси халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилайман.

Ҳурмат билан,

Александр ЛУКАШЕНКО,

Беларусь Республикаси Президенти

*                     *                     *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Жаноби Олийлари!

Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан самимий табриклайман, мамлакатингиз ва халқингизга тинчлик-осойишталик, тараққиёт, фаровонлик тилайман.

Болгария Республикаси Ўзбекистон Республикасини Марказий Осиёдаги устувор ва узоқ муддатли ҳамкори сифатида қабул қилади. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар икки халқнинг ўзаро манфаатлари йўлида дўстлик ва ҳамкорлик руҳида ривожланишда давом этишига ишонамиз.

Жаноби Олийлари, самимий тилакларимни ва Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилинг.

Румен РАДЕВ,

Болгария Республикаси Президенти

*                   *                   *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Президент жаноблари!

Ўзбекистон Республикаси миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан самимий табригим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз.

Венгрия учун Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги муҳим сиёсий ва иқтисодий ҳамкордир. Сизни ишонтириб айтаманки, биз, Венгрия кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва мавжуд салоҳиятдан янада самарали фойдаланиш борасидаги интилишимиз қатъий. Аминман, мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлар ўзаро ишончга асосланган биргаликдаги ишларимиз учун бундан буён ҳам мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

Масъулиятли фаолиятингизда янги муваффақиятлар ва мустаҳкам соғлиқ тилайман.

Ҳурмат билан,

Каталин НОВАК,

Венгрия Президенти

*                  *                    *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Президент жаноблари!

Ўзбекистон Республикаси миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан самимий ва эзгу тилакларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз.

Ўзбекистон Венгриянинг муҳим сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкоридир. Венгрия – Ўзбекистон ҳамкорлигини кенгайтириш борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ўзаро манфаатларда тобора кўп натижа келтираётганига гувоҳмиз.

Ишонтириб айтаманки, ҳукуматимиз ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича юқори даражада бошланган стратегик мулоқотни давом эттиришга қатъий интилади. Тез орада Сизни ва ҳурматли рафиқангизни Будапештда қутлаш имкониятига муяссар бўлиб, музокаралар орқали шу руҳдаги ишларимиз давом этишига ишонаман.

Масъулиятли фаолиятингизда янгидан-янги зафарлар ва мустаҳкам соғлиқ тилайман.

Ҳурмат билан,

Виктор ОРБАН,

Венгрия Бош вазири

*                   *                    *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Президент жаноблари!

Словакия Республикаси фуқаролари номидан ҳамда ўз номимдан Сиз ва мамлакатингиз халқини миллий байрам – Мустақиллик куни билан муборакбод этаман.

Биз оғир даврда яшаяпмиз. Дунёда ҳануз глобал эпидемия таъсири сезилмоқда. Бундан ташқари, иқлим ўзгариши оқибатлари ва шу билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий муаммоларга дуч келяпмиз. Шу сабабли бундай вазиятда бирдамлик, демократия қадриятлари ва ҳуқуқ устуворлиги тамойилларига содиқлик муҳим аҳамиятга эга. Таълимни қўллаб-қувватлаш, инклюзивлик, атроф-муҳит ҳимояси, барқарорлик ва биохилма-хилликни асрашга фаол ёндашув ҳам муҳим.

Словакия ва Ўзбекистонни азалий дўстлик алоқалари боғлаб турганидан мамнунман. Муносабатларимиз бундан буён ҳам иккала мамлакат фаровонлиги йўлида ривожланиб боришига ишонаман.

Ҳурматли Президент жаноблари, Ўзбекистоннинг барча фуқароларига мустаҳкам соғлиқ, тинчлик, барқарорлик, демократик ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт тилайман.

Ҳурмат билан,

Зузана ЧАПУТОВА,

Словакия Республикаси Президенти

*                   *                   *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Президент жаноблари!

Қутлуғ сана – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги билан Сизни табриклаш менга улкан мамнуният бағишлайди.

Ўзбекистон Республикаси мустақил тараққиёт даврида жамият ҳаётининг барча соҳаларида катта муваффақиятлар ва улкан натижаларга эришди. Сизнинг чуқур ўйланган сиёсатингиз остида бугунги Ўзбекистон жадал, очиқ, барқарор ва ҳар томонлама ривожланишнинг юксак намунасига айланди.

Янги Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятда юқори нуфузга, ҳурмат-эътибор ва эътирофга сазовор бўлган мамлакатдир. Сизнинг раҳбарлигингиздаги прагматик, оқилона ички ва ташқи сиёсат туфайли кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Сиз билан 2022 йил май ойида Тошкент шаҳрида ўтган учрашувимни алоҳида илиқлик билан эслайман. ШҲТни ҳар томонлама ривожлантириш, ташкилотнинг халқаро майдондаги нуфузини, айниқса, бугунги мураккаб шароитларда юксалтириш юзасидан Сиз билдирган фикр, ғоялар мен учун ғоят қизиқарли ва қимматли бўлди.

Ўзбекистон Республикасининг бугунги кунда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислигини алоҳида қайд этиб, бу борадаги саъй-ҳаракатлар тузилмамиз янги тараққиёт босқичига чиқишида муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидламоқчиман.

Шубҳасиз, ШҲТнинг бўлажак Самарқанд саммити ўзаро манфаатли кўп томонлама ҳамкорлик уфқларини кенгайтириб, ташкилотимиз самарадорлиги ва имижини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизга, ҳурматли Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлиқ ва олий даражадаги фаолиятингизда янги муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик тилайман!

Чуқур ҳурмат ила,

Чжан МИН,

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби

 

*                    *                  *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги куни муносабати билан самимий қутловларимни қабул қилгайсиз.

Ўзбекистон миллий суверенитет йилларида жаҳон ҳамжамиятининг тўлақонли аъзосига айланди, халқаро майдонда кенг эътирофга сазовор бўлди.

Бугун мамлакатнинг ички сиёсати иқтисодиётни модернизация қилиш, давлат ҳаётининг ижтимоий-сиёсий соҳаларини такомиллаштиришга қаратилган.

Сизнинг раҳбарлигингизда олиб борилаётган сиёсат республиканинг янада изчил ривожланиши ва аҳоли фаровонлиги юксалишига хизмат қилади. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги сермаҳсул ҳамкорлигимиз мустаҳкамланиш ва кенгайишда давом этишига қатъий ишонаман.

Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик, масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар, бутун Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилайман.

Чуқур ҳурмат билан,

Сергей ЛЕБЕДЕВ,

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби

*                    *               *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Президент Жаноби Олийлари!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Туркий давлатлар ташкилоти номидан ва ўз номимдан Сизга ҳамда қардош Ўзбекистон халқига табригимни, эзгу тилакларимни  йўллашдан бениҳоят мамнунман.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётда улкан марраларни забт этаётганлигини ҳамда халқ фаровонлигини ошириш борасида салмоқли ютуқларга эришганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Мамлакатни модернизация қилиш, давлатчиликни мустаҳкамлаш ва унинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларингиз юксак таҳсинга лойиқдир.

Шуни қатъият билан таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон ташкилотимизнинг тўлақонли аъзосига айланганидан сўнг Туркий давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик янги марраларга эришмоқда.

Ишончим комилки, Ўзбекистонда режалаштирилаётган тарихий саммит тинчликни янада мустаҳкамлайди, умумий тилимиз, динимиз ва анъаналаримизга асосланган кўп асрлик қардошлик ришталари билан боғланган туркий халқларни янада яқинлаштиришга ҳисса қўшади.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу ажойиб дамларда Сиз, Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик, масъулиятли фаолиятингизда омад, қардош Ўзбекистон халқига эса фаровонлик ва равнақ тилайман.

Чуқур ҳурмат ва эҳтиром ила,

Бағдод АМРЕЕВ,

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби  

 

*                    *                  *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Жаноби Олийлари!

Сизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги билан чин дилдан қутлаш мен учун катта шарафдир.

Байрам муносабати билан самимий ва энг эзгу тилакларимни изҳор этар эканман, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ўзининг қимматли ва муҳим аъзоси сифатида Ўзбекистон Республикасига катта аҳамият қаратаётганини яна бир бор қайд этмоқчиман.

Сиз, Жаноби Олийлари ИҲТ фаолиятини, иқтисодий тараққиёт ва минтақавий интеграция борасидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашингизга ишонамиз.

Сиз, Жаноби Олийларига бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

Ҳусрав НОЗИРИЙ,

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби

*            *             *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Президент жаноблари!

Сизни Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) номидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги куни муносабати билан самимий табриклашга ижозат бергайсиз.

Сиз, Жаноби Олийларининг қўллаб-қувватлови туфайли ОИИБнинг Ўзбекистондаги инвестициявий фаолияти 2019 йилдан жадал суръатда ривожланиб бормоқда. Бугунги кунга келиб ОИИБ тўққизта лойиҳага 1,5 миллиард долларлик инвестиция киритди.

Алоқаларимиз изчил мустаҳкамланиб бормоқда. Биз энергетика, транспорт ва сув таъминоти каби устувор соҳаларда қатор лойиҳаларни амалга ошириш ниятидамиз.

Мустақиллик куни муносабати билан Ўзбекистон халқига энг самимий табрикларимни яна бир бор изҳор этаман.

Келгусида мулоқотимиз ва ҳамкорлигимиз давом этишидан умидвормиз.

Чуқур ҳурмат билан,

Цзинь ЛИЦЮНЬ,

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти

 

Қутловлар келишда давом этмоқда.