Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида Қорақалпоғистон Республикасида жорий йилнинг 15-20 август кунлари маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ва концерт дастурларини ўтказиш белгиланган.
Шу муносабат билан Тўрткўл туманидаги Отажон Худойшукуров номидаги Маданият саройида бир гуруҳ олим ва шоирлар, қўшиқчи санъаткорлар, театр ва кино арбоблари билан ижодий учрашув ташкил этилди.
“Маънавият фестивали” доирасида ўтказилаётган ушбу тадбирда кўп миллатли Ўзбекистон битта халқ, бир давлат, бир қисмат эгаси бўлиш саодатини берган мустақилликни бундан кейин ҳам кўз қорачиғидек асраши лозимлиги таъкидланди.
Эришилган ютуқлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти тарғиботчилар томонидан тушунтирилди. Шоир ва санъаткорларнинг чиқишлари энг улуғ, энг азиз байрамимизга алоҳида файз бағишлади.
ЎзА