2022-2023 ўқув йилида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалига ҳужжат топшириш учун йўналишлар белгиланди. Унга кўра, филиалга 2022-2023 ўқув йилида бакалавриатнинг кундузги таълим шакли учун қуйидаги йўналишлар бўйича абитуриенлардан ҳужжатлар қабул қилинади:

•Бухгалтерия ҳисоби ва аудит;
•Зооинженерия (турлар бўйича)
•Зооинженерия: (қоракўлчилик);
•Зооинженерия (Йилқичилик ва туячилик);
•Ветеринария медицинаси (фаолият турлари бўйича)
•Ветеринария фармацевтикаси;
•Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари;
•Ветеринария санитария экспертизаси
Мазкур йўналишлар бўйича филиалга жами 225 нафар талаба қабул қилинади.
Бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли учун қуйидаги йўналишлар бўйича ҳужжатлар топширилади:
•Зооинженерия (турлар бўйича)
•Ветеринария фармацевтикаси;
•Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари;
•Ветеринария санитария экспертизаси
Мазкур йўналишлар бўйича филиалга жами 100 нафар талаба қабул қилинади
Шунингдек, жорий йил филиалда биринчи марта магистратура бўлими очилди ва қуйидаги йўналишлар бўйича ҳужжатлар топширилади:
•Биотехнология ( (маҳсулот турлари бўйича);
•Чорвачилик;
•Наслчилик;
•Ҳайвонларнинг паразитар ва юқумли касалликлари.
Мазкур йўналишлар бўйича филиалга жами 10 нафар талаба қабул қилинади.
Қўшимча саволлар бўйича филиалда ташкил этилган Call-center рақамларига 99861 224-73-03, +99894 908-83-83 мурожаат қилишингиз мумкин ва расмий веб-сайтимиз орқали маълумотлар билан танишиб боришингиз мумкин.

Филиал матбуот хизмати