Нукус шаҳридаги 23-умумтаълим мактабида миллий адабиётимизнинг буюк намоёндалари Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди кунларига бағишлаб “Шарқнинг ёрқин юлдузлари” номли бадиий кеча ўтказилди.
Тадбирда улуғ аждодларимизнинг маънавий мероси ёшларни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.
Ўқувчилар томонидан Навоий ва Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишлари намойиш этилиб, ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилди.
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА