Жорий йилнинг 9-16 май кунлари бўлиб ўтадиган 56-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасига Ўзбекистон мезбонлик қилади.

Бу ҳақда Президент таълим муассасалари агентлиги хабар қилди.

Агентлик томонидан ташкил этиладиган мазкур нуфузли олимпидада Австрия,  БАА, Хитой, Россия, Туркия, Хорватия, Венгрия, Исроил, Латвия, Македония, Озарбайжон, Арманистон каби 20га яқин давлатларнинг ўқувчилари иштирок этиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Халқаро Менделеев олимпиадаси 1948 йилда ташкил этилган. У дунёдаги нуфузли олимпиадалардан бири ҳисобланади. Ушбу олимпиада ҳар йили 30 га яқин давлат иштирокида дунёнинг турли мамлакатларида ўтказилади.

ЎзА