Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган «Ёш китобхон» танловининг 20-30 ёш тоифаси бўйича республика босқичи бўлиб ўтди.

Унда, 1-ўрин Тошкент шаҳридан Севинч Авазовага, 2-ўрин Бухоро вилоятидан Шамшода Ҳамдамовага, 3-ўрин эса Тошкент вилоятидан Фаррух Файзиевга насиб қилди.

Маълумки, танловнинг бу йилги ҳудудий босқичлари  январь-февраль ойлари давомида ўтказилган бўлиб, саралаш босқичларидан 3 ёш тоифаси бўйича, жумладан,  10-14, 15-19 ва 20-30 ёшгача бўлган 1 минг 242 нафар ғолиблари иштирок этишди.

Танлаб олинган 42 нафар ҳудудий босқич ғолиблари танловнинг республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

«Ёш китобхон» танловининг республика босқичи ғолибларига 1-ўринга Президент совғаси «Спарк» автомашинаси, 2-ўринга 50 миллион сўм, 3-ўринга  эса 30 миллион сўм, қолган барча иштирокчиларга эса 10 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари берилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА