22-25 ноябрь кунлари Женевада халқаро “4 day de jeneve” рейтинг мусобақаси ўтказилмоқда. Баҳсларда жаҳоннинг энг кучли 16 нафар спортчиси иштирок этмоқда.
Мусобақада юртимиз шарафини Ольга Забелинская ҳимоя қилмоқда. Беллашувларнинг дастлабки кунида спортчимиз Омниум дастурининг трек йўналишида иккинчи ўринни эгаллади.
Маълумот учун, Ольга Забелинская Олимпия ўйинларининг уч карра совриндори ҳисобланади. У Лондонда ўтган ўйинларда иккита бронза, Рио мезбонлик қилган Олимпиадада эса кумуш медалга сазовор бўлган.
ЎзА