Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари сингари Оролбўйида ҳам муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси Матбуот хизматининг маълум қилишича, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича сайловда 983 минг 32 фуқаро овоз беради.  Шундан 35 минг 571 нафарини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этади. 5 минг 689 нафар ёшлар сайловда илк овоз беради. Барча участкаларда овоз берувчилар учун зарур шароитлар яратилган.

Оролбўйи шаҳар ва туманларидаги сайлов участкаларда овоз бериш давом этмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА