Янги ўқув йилида 5-синф ўқувчилари Ботаника фани ўрнига Биология дарслигини ўқийди

Янги ўқув йили учун 5-синф Биология дарслиги яратилди. Янги дарсликдан фақат ўсимликлар дунёсига хос мавзулар ўрин олган. Биологиянинг барча бўлимларига оид бошланғич тушунчалар берилди.
5-синф Биология дарслиги таълими ривожланган давлатлар ўқув дастури таҳлиллари асосида тузилди. Бунда Кембриж университети нашриёти томонидан 5-синф учун чоп этилган дарслик мавзуларидан ҳам фойдаланилди.
Амалдаги дарслик 6 боб, 31 мавзудан иборат бўлиб, лаборатория машғулотлари ва амалий машғулотлар учун алоҳида соат ажратилмаган эди.
Қайта нашр этилган Биология дарслиги ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, 3 бўлим, 18 мавзудан иборат. 34 соатнинг 18 соати назарий, 16 соати амалий машғулотларга ажратилган.

 

ЎзА