Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичи якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова кумуш медалга сазовор бўлди.

Тахмина Икромова мусобақанинг тўп билан машқ бажариш дастурида 34.050 балл билан иккинчи ўриндан жой олди. Шунингдек, у булавадаги машқда 30.750 балл билан бешинчи, ҳалқадаги дастурда эса 33.300 балл билан олтинчи натижани қайд этди.

Маълумот учун, бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа бир аъзоси Анастасия Сарансева кўпкураш дастурида 122.7 балл билан ўн тўққизинчи поғонага жойлашди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА