Нукус шаҳрида Бош прокуратуранинг Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Мирҳамидов ва Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси масъуллари томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда жами 44 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланди. Шундан 8 нафарининг мурожаати жойида ижобий ҳал қилиниб, 9 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Шунингдек, ўрганиш учун вақт талаб қилган мурожаатлар иш юритувга қабул қилиниб, ўрганишлар бошланди.

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири.