Маҳсулотлар Европага экспорт қилинмоқда

Самарқанд туманидаги “Samfruit” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон – Швейцария қўшма корхонасида қайта ишланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европа давлатларига экспорт қилинмоқда. 

2002 йилда фаолият бошлаган корхона йилига 10 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш қувватига эга. Хориж технологиялари асосида қуритилаётган маҳсулотлар хомашё сифатида экспорт қилинади.

— Айни пайтда 50 га яқин турдаги маҳсулотни экспорт қилаяпмиз, — дейди корхона муҳандис технологи Воҳид Болиев. — Европада мазкур маҳсулотларга талаб анча юқори. Шу боис маҳсулот сифатини янада яхшилаш ва турини кўпайтириш борасида қатор лойиҳалар устида ишлаяпмиз. Жорий йил якунига қадар маҳсулот экспортини икки баробар ошириш режалаштирилган.

1.jpg
2.jpg

4.jpg

 

Алишер Исроилов, (сурат) ЎзА