Владимир Андронаки “Крым” телерадиокомпанияси мухбири: Афғонистондаги вазият нафақат шу мамлакатнинг, балки минтақа ҳаёти, хавсизлигига таъсир кўрсатадиган жараёндир

Шу боисдан қараганда мазкур конференциянинг аҳамияти юксак. 

Конференциядаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг маърузасида жуда ҳам аҳамиятли, аниқ таклифлар берилди. Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев Афғонистонда миллий келишув жараёнига халқаро ҳамжамият томонидан кўмак бериш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш кераклигини айтиб ўтди.

Конференцияда берилган таклиф ва тавсиялар асосида Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган аниқ хужжат қабул қилиниши ушбу мамлакатнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга хизмат қилишига ишонамиз.

 

Гўзал Сатторова, ЎзА