Навоий вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан хабар берилишича, ўтган йилда вилоятда 195 маротаба автоҳалокат юзага келиб, бунинг оқибатида 64 нафар фуқаро (улар орасида 2 нафар бола ҳам бор) ҳалок бўлган. Жорий йилнинг ўтган даврида юз берган йўл транспорт ҳодисаларида ҳам ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Дарҳақиқат, фожиа билан якун топаётган йўл транспорт ҳодисаларининг аксарияти пиёдалар айби билан содир бўлмоқда. Шуни инобатга олиб, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг топшириғига асосан, Навоий шаҳрида 10 февралдан 15 кунлик “Диққат пиёда” тадбири бошланди.

 

Нуриддин Раҳимов, ЎзА