Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 80-моддасининг 3-бандига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати
1. Қуйидагилар:
Гулнора Анваровна Мирзаева ун йиллик муддатга;
Абдикамал Абдималикович Абдикаримов ун йиллик муддатга;
Аскар Танирбергенович Бекманов ун йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайлансин.
2. Мухаматали Азимович Назаров, Жахонгир Исроилович Гайбуллаев, Бахриддин Азимович Наимов, Абдил Касимович Тухташев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. Нарбаева
Тошкент шаҳри,
2022 йил 19 ноябрь, № СҚ-664-IV.